07:54 21 Август 2017
Эфир
Вулқон отилиши

Индонезияда вулқон отилишидан сўнг 13 сайёҳ бедарак йўқолди

© Sputnik/ Николай Зайцев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
60 0 0

Баружари вулқонининг отилиши сешанба куни кечқурун бошланган ва 1,1 минг киши эвакуация қилинган эди

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Индонезияда Баружари вулқони отилиши натижасида, камида 13 киши, шу жумладан чет эл фуқаролари, бедарак йўқолган, деб хабар қилади Синьхуа агентлигига таянган ҳолда РИА Новости.

"Кўплаб сайёҳлар эвакуация қилинган эди. 13 киши ҳамон қайтмаган", — деб хабар қилган қутқарув хизмати бошлиғи Агунг Прамуджа.

Баружари вулқонининг отилиши сешанба куни кечқурун бошланган, натижада 1,1 минг киши эвакуация қилинган.

Вулқон отилиши оқибатида ҳавога 2 километрлик кул устани кўтарилгани туфайли, ҳатто авиарейслар тўхтатилиши хавфи туғилган.

Ҳозирга қадар қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

"Тинч океани оловли ҳалқаси" (Тинч океанининг ғарбий қисми тубини шакллантирувчи плиталар Осий тектоник плитаси остига киради) қисмида жойлашган Индонезия ҳаракатдаги вулқонлар бўйича рекордчи ҳисобланади: уларнинг сони 130тага яқин. Шунинг ҳисобидан ҳам  улкан архипелагда кўплаб зилзилалар ва вулқон отилишлари содир бўлиб туради.

Асосий мавзулар