АҚШ ҳарбий кемаси Яман қирғоғи яқинида ўққа тутилди

Oбуна бўлиш
АҚШ ҳарбий муассасаси хабарига кўра, эсминец ҳужумдан зарар кўрмаган, яраланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. АҚШ Ҳарбий денгиз флотига қарашли эсминец, Яман қирғоқлари яқинидаги, ракеталар билан ўққа тутилди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги, Пентагон вакилининг сўзларига асосланиб.

ОАВ хабарига кўра, ракета ҳужуми Ямандаги мухолифатчи хусийлар томонидан назорат қилинадиган ҳудуддан амалга оширилган.

АҚШ ҳарбий муассасаси хабарига кўра, эсминец ҳужумдан зарар кўрмаган, яраланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Яманда норозилик намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Ямандаги зарба туфайли Саудия АҚШнинг ёрдамисиз қолиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция шанба куни Яман ҳудудига берган зарбасидан 100 га яқин тинч аҳоли қурбон бўлган эди. Маълумки Саудия Арабистони Яманга зарба беришда АҚШ ёрдамида фойдаланади. Тинч аҳоли орасида қурбонлар сони катта бўлгани туфайли АҚШ Саудия Арабистонининг ушбу зарбасини қаттиқ қоралаб, улар бир ҳамкорлик қилишни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

АҚШ эсминецига қилинган ушбу ҳужум, ҳақиқатдан ҳам хусий мухолифатчиларининг ўчи бўлиши мумкин ёки қандайдир кучлар ўз  манфаатлари йўлида буни шундай қилиб кўрсатмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0