Ироқ ҳарбийлари ва қурд кўнгиллилари Мосулни озод қилишни бошлади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишҚурд кучлари
Қурд кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқ ва Қурдистон раҳбарияти орасида тузилган келишувга кўра, Хазирада 4 минг нафар пешмерга кучлари ИД жангарилари томонидан эгалланган қишлоқларни озод қилиши керак.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун тонг соат 06:00 да Ироқ ҳарбийлари ва Қурд кўнгиллилари (пешмерга) Мосул яқинида кенг кўламли ҳарбий операция бошлашди, деб хабар қилди қурд қўшнлари раҳбарияти Twitterда.

“Тонг соат 06:00 Мосул Шарқидаги Хазирада пешмерга кучлари ва Мосул жанубида Гвер ва Гаярда ироқ ҳарбийлари ўзаро келишилган кенг кўламли операция бошлашди. Бу маркази Мосул бўлган Найнава вилоятини ИД террорчиларидан озод қилиш учун қўйилган биринчи қадам бўлади”, — дейилган хабарда.

Ироқ ва Қурдистон ҳукуматлари орасида тузилган келишувга кўра, Хазирада 4 минг нафар пешмерга кучлари ИД жангарилари томонидан эгалланган қишлоқларни озод қилиши керак.

Халқаро коалиция самолётлари ИД жангарилари жойлашган ҳудудларга зарба бермоқда ва бутун операция давомида озод қилиш кучларига ҳаводан кўмак бериб келади — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0