02:20 10 Декабр 2016
Эфир
Қамоқдаги шахс архив сурат

Ўзбекистонда ИД даъватчиси 8 йилга қамалди

© Sputnik/ Ramil Sitdikov
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
270 0 0

Ҳафизов ижтимоий тармоқларда жиҳодга ундовчи материалларни жойлаштириш орқали ИДга даъват қилиш билан шуғулланиб келган

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Бухоро вилоят суди Бобур Ҳафизовни экстремистик ғояларни тарғиб этганлиги ва "Ислом давлати" террорчилик ташкилотига даъват қилганлиги учун саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади, деб маълум қилди вилоят прокуратураси вакили РИА Новостига.

"Тергов маълумотларига кўра, Ҳафизов ижтимоий тармоқларда жиҳодга ундовчи диний-экстремистик кўринишдаги материалларни жойлаштириш орқали ИДга даъват қилиш билан шуғулланиб келган. Суд ҳукми билан у саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди", — деди агентликка суҳбатдош.

Прокуратуранинг маълумотига қараганда, Ҳафизов гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлиги учун тўққиз йил қамоқда ўтириб 2015 йил декабрида Нижний Новгороддан Ўзбекистонга қайтади. "Ҳафизов жазони ўташ жойида Сурияга жангари ёллаш билан алоқадор бўлган диний-экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушади ва юртига қайтганидан кейин даъватчилик фаолиятини давом эттиради", — деди прокуратура вакили.

Ўзбекистонда кейинги вақтда террорчилик гуруҳлари сафида иштирок этишга уринган фуқароларга нисбатан суд ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан чоралар кўрилаётгани ҳақида хабарлар кўп учрамоқда. Хусусан, август ойида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Суриядаги ИД жангариларига қўшилишни режалаштирган беш нафар фуқарога нисбатан 10 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаган эди. Июл охирида Наманганда худди шундай жинояти учун етти киши судланганди.

ИД бугунги кунда жаҳондаги хавфсизликка энг катта таҳдид солаётган гуруҳ бўлиб қолмоқда. Уч йил ичида ИД террорчилари Ироқ ва Суриянинг анчагина қисмини эгаллаб олишганди. ИДга қарши курашда ягона фронт мавжуд эмас: ушбу гуруҳга қарши Сурия ҳукумати қўшинлари Россия ҳаво-космик кучлари ёрдамида, Ироқ армияси, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, шунингдек, курд, Ливан ҳамда Ироқнинг шиа кўнгиллилари курашишмоқда.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392