Бельгия самолётлари Суриядаги қишлоқни бомбардимон қилди

© Sputnik / Александр Ковалев / Медиабанкка ўтишF-16 самолёти
F-16 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётлар берган зарба оқибатида олти киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

 

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Суриядаги Хаасажек қишлоғида Бельгиянинг F-16 самолётлари берган зарба оқибатида олти киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Суриядаги Россия яраштирув маркази хабарига асосланиб.

Маълумотга кўра, Ҳалаб вилоятидаги Хассажек қишлоғига тунги соат учда ҳаводан зарба берилган.

Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: АҚШ Сурия қўшинларига атайлаб зарба берган

"Бомбардимон оқибатида иккита уй вайрон бўлди, олти киши ҳалок бўлди ва тўрт киши турли даражада тан жароҳати олди. Мазкур ҳудудда Россия ҲКК ёки Сурия ҲҲК самолётлари қайд этилмаган. Ушбу ҳудудда кўрсатилган вақтда Бельгия қироллигининг иккита F-16 самолёти парвоз қилган", — дейилади Россия мудофаа вазирлиги эълон қилган ҳужжатда.

Ушбу ҳодисани Россия давлат думаси депутати Леонид Калашников бельгияликларнинг иғвоси деб атади.

"Бу Бельгия қирувчиларининг иғвоси ва истилосидир, бунгача бундай ҳолат британиялик ва америкалик қирувчилар томонидан содир этилганди… Уларни бу ерга ҳеч ким таклиф қилмаган, ҳеч ким чақирмаган ва бу бўйича БМТ резолюцияси ҳам йўқ. Лекин америкаликлар ва НАТОчилар, ушбу вазиятда бельгияликлар халқаро меъёрларни осонгина бузишяпти", — деди депутат.

 

Янгиликлар лентаси
0