07:01 28 Июн 2017
Эфир
ГРОЗА ВЫСТАВКА

Йўловчи самолётни яшин урди

© Sputnik/ Алексей Бушкин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
127 0 0

Мюнхен - Москва йўналишида парвоз қилаётган Airbus A320 самолётини яшин урди. Воқеада ҳеч ким зарар кўрмади.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Германиядан учиб чиққан Airbus A320 самолётини яшир урди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Мюнхен аэропортидан учган самолёт осмонга кўтарилиши билан кучли чақмоққа дуч келган. Яшиндан самолётнинг тумшуқ қисми куйган. Экипаж командири бўлиб ўтган воқеа ҳақида диспетчерларга хабар берган.

Кутилмаган воқеага қарамасдан самолёт  Москванинг Шерметьево аэропортига эсон-омон етиб келиб қўнган. Самолётни кўздан кечирган мутахассислар кабина ойнаси остида яшин уришидан пайдо бўлган тешик топишган.

Самолёт парвозлардан четлатилган, воқеадан ҳеч ким зарар кўрмаган.

Асосий мавзулар