03:08 26 Май 2017
Эфир
Ми-8 вертолёти, архив сурат

Фарғона вилоятида вертолёт ҳалокатга учради, 6 ҳарбий ҳалок бўлди

© Sputnik/ Игорь Агеенко
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
131010

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вертолёти Фарғона вилоятида ҳалокатга учради, тўққиз киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ҳарбийлардир, деб хабар қилди чоршанба куни "Ўзбекистон" телеканали

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида вертолёт ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ҳарбийлар — деб хабар қилмоқда маҳаллий ТВ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан олинган ахборот асосида.

"2016 йил ўн саккизинчи октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида, уч нафар экипаж аъзоси, ҳамда бортдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг олти нафар ҳарбийлари ҳалок бўлган", — деб хабар қилган телеканал.

Вазирлик хабарига мувофиқ, авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилган.

"Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", — дейилади хабарда.

Асосий мавзулар