Атамбаев вертолёт ҳалокати муносабати билан Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса натижасида уч нафар экипаж аъзоси ҳамда бортдаги олти нафар ҳарбий ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга республика Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳалокатга учраганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Қирғизистон етакчиси матбуот хизмати.

Фарғона вилоятида вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида “Ўзбекистон” миллий телеканали орқали маълум қилинганди.

Телеканалнинг хабарига кўра, 18 октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учраган. Ҳодиса натижасида уч нафар экипаж аъзоси ҳамда бортдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг олти нафар ҳарбийлари ҳалок бўлган. Вазирлик хабарига мувофиқ, авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилган.

Фарғона водийсида вертолёт ёмон об-ҳаво туфайли қулаган бўлиши мумкин

"Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йилнинг 18 октябр куни инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг вертолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди", — деб ёзилади Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Атамбаев Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан "ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашини" билдирган.

Янгиликлар лентаси
0