14:52 17 Декабр 2017
Эфир
Шприц

Соғлиқни сақлаш вазири: Россиянинг 10та регионида ҳар 50-киши ОИВ юқтирган

© Sputnik/ Алексей Мальгавко
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)
32111

Россиянинг ўнта региони ОИВ борасида аянчли аҳволда, Свердловск вилояти улар орасида етакчи ўринда

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россиянинг ўнта региони ОИВ борасида аянчли аҳволда, Свердловск вилояти улар орасида етакчи ўринда, деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова журналистларган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ноябр бошида Екатеринбург соғлиқни сақлаш бошқармаси шаҳарда 26693 ОИВ инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилганини маълум қилганди. Бу ҳар юз минг кишига 1826 кишини, яъни шаҳар аҳолисининг 1,8 фоизини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, шаҳардаги ҳар 50-фуқаро мазкур вирусни юқтирган. Бундан ташқари, 774 нафар бола рўйхатга олинган бўлиб, улардан 342 нафарида касаллик борлиги тасдиқланган.

Душанба куни Екатеринбургга Свердловск вилоятидаги ОИВ юқтириш ҳолатини ўрганиш учун Россия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сергей Краев бошчилигидаги комиссия ташриф буюрди.

Скворцованинг айтишича, "ОИВ юқтирувчи барча манбаларнинг 57%ини инъекция йўли билан юқтириш, кўпинча героин қабул қилувчилар ташкил этади. ОИВ 40% ҳолатларда жинсий йўл орқали юққан", – деди вазир.

"Шунинг учун 85та регионнинг 10тасида вазият аянчли. Биринчи ўринда Свердловск вилояти – яқинда матбуотда шов-шувга айланган Екатеринбург турибди", — деди Скворцова.

Мавзу:
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)

Асосий мавзулар