Бельгиялик сиёсатчи миллиардер Шодиев билан алоқадорликда гумон қилинмоқда

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишФаттоҳ Шодиев
Фаттоҳ Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келиб чиқиши жиззахлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиев 1997 йилдан буён Бельгия паспортига эга ва Бельгияда бойлиги бўйича иккинчи ўринда туради

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Бельгия сенатининг собиқ раҳбари Арманд де Декер ўзи аъзо бўлган "Реформистик ҳаракат" (MR) партиясининг ахлоқ бўйича қўмитасига чақирилди.

Бунга унинг ўзбек тадбиркори Фаттоҳ (Патоҳ) Шодиевга Бельгияда жиноий жазодан қутулиб қолишда ёрдам бергани учун Франция ҳукуматидан 740 минг евро олгани ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар сабаб бўлди, деб хабар беради RNS агентлиги.

Бельгиянинг Le Soir нашри ва Франциянинг Mediapart интернет-портали маълумотларига кўра, 2011 йилда де Декер Бельгия адлия вазирига Шодиевдан коррупция бўйича айбловларни зудлик билан олиб ташлашни сўраб босим ўтказган.

ОАВнинг маълумот беришича, де Декер Елисай саройи топшириғи бўйича ҳаракат қилган. Ўша даврда Қозоғистон билан Airbus вертолётлари савдоси бўйича музокаралар ўтказилган. Тахминларга қараганда, Шодиев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга катта таъсир кўрсата олган ва Францияга шартнома тузилишида ёрдам берган.

Елисей саройи де Декерга Шодиевдан рекорд муддатда айбловлар олиб ташланганидан сўнг "350 соат юрист сифатида фаолият кўрсатгани учун" 740 минг евро гонорар тўлаган. У судгача тартибда Брюсселга 23 миллион евро тўлаган. Де Декернинг ўзи адлия вазирига босим ўтказганини рад этмади, лекин ўша пайтда Николя Саркози президентлик қилган Франция билан ҳар қандай алоқаси бўлганини инкор қилди.

Француз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 2012 йилда Қозоғистон билан Airbus сотиб олиш бўйича шартнома тузилиш ҳолатларини ўрганмоқда.

Келиб чиқиши жиззахлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиев 1997 йилдан буён Бельгия паспортига эга ва Бельгияда бойлиги бўйича иккинчи ўринда туради. У 1992 йилда тадбиркор ҳамкорлари Александр Машкевич ва Алижон Ибрагимлар билан фойдали қазилмаларни қазиш билан шуғулланувчи Eurasian National Resources (ENR) компаниясига асос солган. 

Де Декер 2007-2010 йилларда Бельгия сенатини бошқарган, айни пайтда Брюсселдаги Юккл коммунасининг бургомистри ҳисобланади. У "Реформистик ҳаракат" (MR) партиясининг аъзосидир.

Янгиликлар лентаси
0