14:54 17 Декабр 2017
Эфир
Бўри, архив сурат

Оқ-Жарда бўри ёш болага ҳужум қилди

© Sputnik/ Олег Ласточкин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
78701

Мактаб ўқувчиси бўри ҳужумидан сўнг, касалхонага ётқизилган. Боланинг отаси йиртқични милтиқ ёрдамида отиб ўлдирган

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг Норин вилояти, Қўчқор тумани, Оқ-Жар қишлоғида ёввойи бўри мактаб ўқувчисига ҳамла қилган, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон.

Ҳодиса 8-ноябрь, сешанба куни Оқ-Булун участкасида рўй берган.

"Соат тахминан 16.00 атрофида тўртинчи синф ўқувчиси ўз уйидаги сарой олдида ўйнаб юрган бўлган. Кутилмаганда бўри болакайга ҳужум қилган, болани тишлаб ташлаган. Ота йиртқични кўриши билан, уйидаги милтиқ ёрдамида уни отиб ўлдирган", — деб хабар қилган Қирғизистон ФВВ матбуот-хизмати.

Болакай айни вақтда тумандаги касалхонанинг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ўлдирилган жонивор экспертиза учун Республика Ветеринария ва фитосанитария инспекцияси лабораториясига юборилган. Натижалар ҳозирча номаълум.

Асосий мавзулар