ИД Покистонда 52 нафар зиёратчини ўлдирди

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишХудкуш камари
Худкуш камари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шах Нуроний Бобо номли сўфийлар зиёратгоҳига қилинган ҳужумда 52 киши қурбон бўлди, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Покистоннинг Баложистон вилоятида жойлашган Шах Нуроний Бобо зиёратгоҳида шанба кунчи кечқуруш содир бўлган портлаш оқибатида 52 киши қурбон бўлди, 100 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Geo News.    

"Зиёратгоҳ тоғли ҳудудда дойлашгани туфайли ёрдам кечикмоқда. Ўз вақтида ёрдам тиббий ёрдам кўрсатилмагани туфайли қурбонлар сони янада ошмоқда. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор", — дейилган телеканал хабарида

Карачидан 200км масофада жойлашган, Шах Нуроний Бобо зиёратгоҳига етиб келиш учун Покистон ҳарбий кучлари ва фавқулодда хизмат бўлимлари 3-4 соат вақт сарфламоқда. Жароҳатланганлар Хуб, Хуздар, Ласбелла ва Карачи шаҳарларидаги касалхоналарга жойлаштирилмоқда. Покистон ҳарбий қўмондони Рахил Шариф жароҳатланганларни транспортация қилиш ва тез ёрдам кўрсатиш учун барча кучларни ишлатишни буюрган.

 

Маълумотларга кўра, 200га яқин зиёратчилар тўпланган жойда ёш худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган. Кўпроқ одамга зарар еткизиш учун портловчи мослама ичига темир парчалари солинган бўлган.

 

Айни дамда бир неча ОАВлар ушбу теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" ўз бўйнига олганини хабар қилди.

Ҳазрат Шах Нуроний Бобо – Баложистон вилоятидаги энг машҳур зиёратгоҳ бўлиб, бу ерга кунига юзлаб кишилар зиёратга келади. Айтишларига қараганда 500 йил олдин ушбу ерда тоғ чўққисида Сайид Сахи Шах Билавал Нур исмли киши одамлардан йироқда, тоғ чўққисида яшаб ўтган экан. Кейинчалик ушбу тоғ чўққисида кичик масжид қурилган.

Янгиликлар лентаси
0