10:15 24 Январ 2018
Эфир
Ҳибсга олинганлар, архив сурат

Марғилонда рейдерлик билан шуғулланган жиноий тўда устидан ҳукм ўқилди

© Sputnik/ Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
98310

Жиноий тўда аъзолари тадбиркорлардан маълум миқдорда "товон" талаб қилиб, агар пуллар ўз вақтида тўланмаса, уларнинг оила-аъзоларига жисмоний зўравонлик қўллашларини айтиб, таҳдид қилганлар

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Марғилон шаҳар суди транспорт соҳасида товламачилик ва рейдерлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ иши бўйича қарор чиқарди, деб хабар қилди Спутник мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Марғилоннинг олти нафар яшовчиси — Ҳожиакбар Собиров, Музаффар Холмуродов, Дилмурод Мирзажонов, Раҳматулло Рўзибоев, Зулфиқор Абдулазизов ва Сардор Қаҳҳоровлардан иборат тўда товламачилик йўли билан тадбиркорлардан пул ундириш, уларга тегишли мол-мулкларни ноқонуний йўл билан ўзлаштириш ҳамда ноқонуний таксичилик фаолияти билан шуғулланган.

"Жиноятчилар бизнесменларга ва уларнинг оилаларига жисмоний зўравонлик қўллаш таҳдиди билан, катта миқдорда пул ундириш билан шуғулланган. Мисол учун, 2015 йилнинг май ойидан 2016 йилнинг феврал ойига қадар бўлган вақт оралиғида улар "Марғилон Буюк Ипак Йўли" компаниясига тегишли 85 миллион сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний йўл билан ўзлаштирганлар", — деб таъкидлади суд инстанциясидаги манба.

Бундан ташқари, жиноятчилар жисмоний зўравонлик қўллашга таҳдид қилганлари сабабли "Марғилон Буюк Ипак Йўли" раҳбари 55 миллион сўмлик "Ласетти" автомобилини ҳамда корхонанинг 25% улушини жиноий гуруҳ аъзоларининг бири номига расмийлаштириб беришга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, жиноятчилар улуш олиш эвазига Марғилондаги "бомбилалар"га "ҳомийлик" қилиш билан ҳам шуғулланган.

Жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича айбловлар қўйилган. Жиноий тўданинг ўта фаол тўрт нафар аъзоси ҳар бири 11 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди, яна икки нафари — 2 йилдан 3 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ундирилиб боришлик шарти билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Асосий мавзулар