16:55 08 Декабр 2016
Эфир
Фидель Кастро, архив сурат

Фидель Кастро вафот этди

© Sputnik/ М. Ганкин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
467 0 0

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри Франс Прессга таянган ҳолда. Фидель Кастронинг оламдан ўтгани ҳақида, шунингдек, Куба миллий телевидениесида ҳам хабар қилинди, деб ёзган нашр.

"Куба инқилоби етакчиси бугун кечқурун 22.29да вафот этди", — деб хабар қилган Рауль Кастро давлат телевидениеси орқали. Унинг сўзларидан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган.

Куба етакчиси, Фидель Кастронинг укаси Рауль Кастронинг сўзларига қараганда, Фидель Кастронинг жасади шанба куни кремация (махсус печда мурдани куйдириш, таҳр.) қилинади.

Фидель Кастронинг бевақт ўлими юзасидан давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини ёзиб қолдиришмоқда.

"Фидель Кастро дунёни ўзгартира олган буюклардан бири эди. Дунё уни унутмайди", — деб ёзган россиялик сенатор Алексей Пушков ўзининг Твиттердаги микроблогида.

Куба инқилобчиси, давлат ва сиёсат арбоби Фидель Кастро 1926 йилнинг 13 августида дунёга келган. 1976 йилнинг декабридан бошлаб Куба Давлат йиғини ҳамда Вазирлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

2006 йилнинг 31 июлида соғлиғи ёмонлашгани туфайли Давлат йиғини ва Вазирлар кенгашидаги ваколатларини укаси Раул Кастрога топширган эди.

Асосий мавзулар