19:22 07 Декабр 2016
Эфир
Россия президенти Владимир Путин телефонда гаплашмоқда

Раул Кастро Путинга Куба бундан кейин ҳам ўз йўналишини ўзгартирмаслигини билдирди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
52410

Раул Кастро Куба бундан кейин ҳам ўз йўналишини ўзгартирмаслигини ва Россия билан ҳар томонлама ҳамкорлк муносабатларини ривожлантиришини билдирди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Куба раҳбарии Фидель Кастро вафоти муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Куба Давлат Кенгаши раиси Раул Кастрога қўнғироқ қилди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Владимир Путин “Фидел Кастро ўз Ватанига фидокорона хизмат қилган патриот, Куба ҳалқи муҳаббатини ва халқаро ҳамжамият ҳурматини қозонган ёрқин сиёсий арбоб бўлганлигини” айтиб ўтди. 

Шунингдек, президент Россия ва Куба дўстлиги ва халқаро майдондаги стратегик ҳамкорлиги қад кўтаришига Фидел Кастронинг ҳиссаси улкан бўлганлигини ҳам таъкидлади.

“Раул Кастро Россия президентига ҳамдардлик сўзлари учун миннатдорчилик билдириб, уни Куба бундан кейин ҳам ўз йўналишини ўзгартирмаслигига  ва Россия билан ҳар томонлама ҳамкорлк муносабатларини ривожлантиришига ишонтирди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча 26 ноябрь куни Куба революциясининг "отаси", машҳур Фидел Кастро вафот этган эди.

Асосий мавзулар