"Пахтакор 79" фожиаси такрорланди - бразилиялик футболчилар авиаҳалокатга учради

© REUTERS / Paulo WhitakerБразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футболчилари
Бразилиянинг Шапекоэнсе клуби футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бортида 72 нафар йўловчи, шу жумладан, Бразилиянинг "Шапенкоэнс" футбол клуби футболчилари бўлган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Нашр хабарига кўра, самолёт бортида 72 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж эъзоси бўлган.

"Хабарда таъкидланишича. футболчилар Жанубий Америка кубогида иштирок этиш учун Колумбиянинг Медельин шаҳрига йўл олган бўлган.

Авиаҳалокат Антинокия провинциясида рўй берган дейилади хабарда.

​Сўнгги хабарларга мувофиқ, самолёт Серро Гордода (Ла Уньон муниципалитети) ёқилғи етишмаслиги сабаб қулаган.

"Шапекоэнсе" футбол клуби самолёти билан юз берган фавқулодда ҳолат юзасидан маҳаллий органлар билан биргаликда ишлаяпмиз", — дейилган Колумбиянинг Хосе Мария Кордова аэропортининг Твиттерда эълон қилиган хабарида.

ABC World News хабарларига кўра, ҳозирга қадар қутқарувчилар ҳодиса юз берган жойда олтин нафар тирик йўловчини аниқлаганлар.

Аэропорт маъмурияти маълумотига кўра, "иқлим шароитлари" туфайли ҳодиса юз берган жой ҳудуди вақтинча ёпилган. Хабарларга кўра, бир нечта инсон тирик қолган бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0