Колумбиядаги авиаҳалокатда "Шапенкоэнс" клуби ҳимоячиси тирик қолди

© NomadaliПаскуаль Герреро номидаги стадион. Кали шаҳри, Колумбия
Паскуаль Герреро номидаги стадион. Кали шаҳри, Колумбия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Колумбияда рўй берган авиаҳалокатда камида 13 киши тирик қолган

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Сешанба куни бортида 72 нафар йўловчи, шу жумладан бразилиянинг "Шапекоэнс" клуби футболчилари бўлган самолёт Колумбиада қулаб тушгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бразилиянинг Шапекоэнсе клуби футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
"Пахтакор 79" фожиаси такрорланди - бразилиялик футболчилар авиаҳалокатга учради
Бразилиялик футболчилар "Атлетико" билан Жанубий Америка кубоги биринчи финал учрашувида иштирок этиш учун Колумбиянинг Медельин шаҳрига йўл олган эди, деб ёзади нашр.

Сал кейин ОАВларда самолёт қулаган вақтида портлаш рўй бермагани ва бир нечта йўловчилар тирик қолгани ҳақида хабар тарқалган эди.

"Шапенкоэнс" таркибидаги биринчи тирик қолган футболчи клуб ҳимоячиси 27 яшар Рушел бўлгани хабар қилинмоқда.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, ушбу авиаҳалокатда камида 13 киши тирик қолган.

Янгиликлар лентаси
0