19:06 22 Июн 2017
Эфир
Доллар, архив сурат

Фарғонада долларфурушлар тўдаси қўлга олинди

© Flickr/ 401(K) 2012
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
116625

Ўтказилган махсус операция натижасида чет эл валютасини пулламоқчи бўлган 35 яшар Усмонжон Юсупов, 37 яшар Раҳматулло Ражабов ва 34 яшар Алишер Дадажоновлар қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари катта миқдорда чет эл валютасини пулламоқчи бўлган уч нафар фарғоналикни қўлга олди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларидаги манба.

Ноябр ойида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятининг олдини олишга қаратилган тадбирни амалга оширган эдилар.

Ўтказилган махсус операция натижасида чет эл валютасини пулламоқчи бўлган 35 яшар Усмонжон Юсупов, 37 яшар Раҳматулло Ражабов ва 34 яшар Алишер Дадажоновлар қўлга олинди.

"Айтиб ўтилган шахслар гуруҳнинг яна бир аъзоси бўлмиш Усмонжон Юсуповнинг уйида махсус харидорга 15 минг долларни 105 миллион сўмга пуллаётган вақтда қўлга олинган", — деб таъкидлаган куч ишлатиш тузилмаларидаги манба.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси 177 моддаси 2 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:
валюта, АҚШ доллари, доллар

Асосий мавзулар

  • День памяти и скорби в Ташкенте

    22 июнь - МДҲ мамлакатларида Хотира ва қайғу куни деб тан олинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.

    29
  • Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

    Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

    27
  • Абитуриент

    Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади

    302