Мутахассислар Уфани ер ютмаслигини таъкидлашмоқда

© Fotolia / KokhanchikovУфа
Уфа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Интернациональная кўчасидаги ҳовлилардан бирида турган машина одамлар кўз ўнгида ер остига равона бўлди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Яқиндагина ер чўкиши оқибатида автомобил тубсизликка равона бўлган Уфа шаҳридаги архитекторлар ва қутқарувчилар  маҳаллий аҳолини хавотирланмасликка ва шаҳарни ер ютиб юбормаслигига ишонтиришмоқда, деб хабар берди РИА Новости мухбири Рамиля Салихова.

Шу билан биргаликда мутахассислар Уфанинг қайси ҳудудида ва қачон яна ер чўкиши юз бериши мумкинлигини аниқ айта олишмаяпти.

Бошқирдистон пойтахти Уфа ерости бўшлиқлари устига қурилган. Бу ерда ҳар йили бир неча бор ер чўкиши юз беради. Яқинда Интернациональная кўчасидаги ҳовлилардан бирида турган машина одамлар кўз ўнгида ер остига равона бўлди. У кутилмаганда ҳосил бўлган чуқурлиги 11 метрли ўрага қулади. Уй бузилиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олиб автомобилни ўрадан олмасликка қарор қилишди ва ўрани тупроқ билан тўлдириб қўйишди. Иккинчи ҳодиса эса Первомайская кўчасида юз берди: ер ўпирилиши оқибатида асфаль йўлда чуқурлиги икки, узунлиги ўн метрли ўра пайдо бўлди. Илгарироқ Уфа мэрияси 2017-2018 йилларда ҳокимият шаҳар ҳудудидаги ерости бўшлиқлари ҳосил бўлиш жараёни юзасидан текширув ўтказилиши ва бўшлиқлар харитаси янгиланишини билдирганди.

Мутахассисларнинг фикрича, тез-тез ер ўпирилишининг сабабларидан бири ер қатламини ўрганмасдан туриб қурилиш ишлари олиб боришдир.

"Бугунги кунда коммуникациялар мужассамлашган оммавий қурилишлар олиб борилмоқда ва бу техноген жараённи кучайтирмоқда, яъни шаҳарга бўлган босим ортгандан-ортиб боряпти. Шунинг учун эҳтиёткорлик билан лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш лозим", — деди журналистларга архитектура лойиҳалари билан шуғулланувчи корхона бош директори Владимир Камалов.

Мутахассиснинг айтишича, ваҳимага ҳожат йўқ ва шаҳар чўкиб кетмайди. Лекин ер ўпирилиши давом этади, чунки бу ҳеч ким олдиндан айта олмайдиган табиий жараёндир. Суҳбатдош бу тасодифий ҳодиса эканлигини, ҳеч бир мутахассис унинг қачон ва қаерда содир бўлишини олдиндан айтиб бера олмаслигини айтди.

Уфа мэрияси архитектура бўлимининг маълумот беришича, қурувчилар шаҳарда уй-жойларни лойиҳалаш ва қуришда 2012 йилда тузилган рақамли харитадан фойдаланишади. Бироқ бу харита охирига етказилмаганлиги ва уни такомиллаштириш лозимлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0