05:51 22 Сентябр 2017
Эфир
Тошкентда юз берган мудҳиш авария

Тошкентда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ яна бир кишининг ҳаётига нуқта қўйди

Водители Ташкента
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
61611

1 декабрь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган даҳшатли авария оқибатида "Lacetti" ҳайдовчиси - 22 ёшли ТАТУ талабаси ҳалок бўлган эди

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Автоҳалокат Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисида, соат тахминан 21:00 атрофида содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси пиёданинг эҳтиётсизлиги сабаб келиб чиққан. Йўл юзига тўсатдан чиқиб қолган беэътибор пиёдани уриб юбормаслик учун "Lacetti" ҳайдовчиси автомобиль рулини бошқа тарафга бурган ва йўл четидаги дарахт билан тўқнашган. Катта тезликда келаётган автомобиль дарахтга келиб урилиши натижасида таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган.

Машинани бошқариб келаётган 22 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойининг ўзида вафот этган. У Тошкент давлат ахборот технологиялари университети талабаси экани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, Lacettiда ҳайдовчидан ташқари бошқа йўловчи ҳам бўлган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Facebookдаги "Водители Ташкента" гуруҳида хабар берилишича, Lacetti йўловчиси ҳам шифохонада вафот этган. Кеча пиёданинг ҳаётини ўз умри эвазига сақлаб қолган икки йигитнинг дафн маросими ўтказилган.

Интернет фойдаланувчилари йўл-транспорт ҳодисалари нафақат ҳайдовчининг тезликни ошириши, балки масъулиятсиз пиёдаларнинг йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида келиб чиқаётганини таъкидламоқда.

Теглар:
Ласетти, мудҳиш ЙТҲ, ТАТУ, авария

Асосий мавзулар