Цюрихдаги ислом марказида отишма юз берди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишЦюрих шаҳри
Цюрих шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қора ниқобли эркак Цюрихдаги ислом ибодат марказида ўқ узиши оқибатида уч киши қаттиқ жароҳатланди, кейинроқ полиция марказ яқинидан номаълум шахснинг жасадини топди, тергов ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Отишма юз берган Цюрихдаги ислом ибодат маркази яқинида номаълум шахснинг жасади топилди, деб ёзади 24 Heures нашри.
Илгарироқ Швейцария ОАВ Цюрих полициясига таяниб, диний марказга ҳужум оқибатида уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.

Маълум қилинишича, душанба куни қора ниқоб таққан шахс Цюрихдаги бош вокзал яқинидаги ислом марказида ўқ узган. Ўттиз ёшли эркак уч кишини яралаган, улар орасидан 30 ва 56 ёшли икки фуқаро оғир аҳволда. Гувоҳларнинг айтишларича, бу вақтда марказда ўнлаб кишилар — сомалиликлар, Эритрея ва Мағриб фуқаролари бўлишган.

Полиция жиноят иши қўзғади, лекин батафсил маълумот бермаяпти, деб хабар қилди РИА Новости

Кейинроқ полиция марказ яқинидан номаълум шахснинг жасадини топди, тергов ишлари олиб борилмоқда. 

"Бугун Туркия, Швейцария ва Германияда террорчилик хуружлари содир этилди – борган сари фақат ёмонлашиб бормоқда! Цивилизациялашган дунё фикр юритишни ўзгартириши керак!", — деди АҚшнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз Twitterида.

Шам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия элчисининг ўлими муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди

Илгарироқ Трамп АҚШ ва бошқа давлатлар учун асосий таҳдид терроризм, хусусан "радикал ислом терроризми" эканлигини бир неча бор айтганди.

Бу жаҳонда бир кун ичида собир бўлган учинчи фожиадир. Анқарада омма олдида чиқиш чоғида Россия элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилди. Берлинда номаълум шахс байрам ярмаркасида одамлар устига юк машинасини ҳайдаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 48 киши касалхонага ётқизилди.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси элчи Андрей Карловнинг ўлими муносабати билан Ҳамдардлик китоби очди.

Янгиликлар лентаси
0