Ўзбек чегарачилари юк поездида кўп миқдорда гиёҳванд модда топишди

Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари Тожикистондан гиёҳванд модда олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди, деб хабар берди давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига.

Ўзбекистон Республикасининг "Бекобод" темирйўл ўтказув пунктида №3001 "Хўжанд — Ховос" йўналишидаги юк поезди текширилганида чегарачилар икки килодан ортиқ героин ва тўрт килодан ортиқ гашиш моддаларини топишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0