00:25 25 Сентябр 2017
Эфир
ТУ-154 ҳалокат жойидаги қидирув ишлари

ТУ-154 ҳалокати: "Командир, қулаяпмиз!"

Пресс-служба МЧС РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
98930

Қутқарувчилар ТУ-154 самолётининг ҳамда жасадларнинг бўлакларини топишди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қутқарувчилар Қора денгиздан 25 декабр куни Сочи яқинида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг ва жасадларнинг бўлакларини топишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Узунлиги 60 метрдан ортиқ бўлган самолёт бўлаги ва бошқа бўлаклар эни икки яримдан беш метргача бўлган 200 метр масофадаги сув ҳудудида топилган.

Маълум қилинишича, соҳилдан 4,5 километр нарида 20 метр чуқурликда учта жисм топилган. Биринчи жисмнинг узунлиги икки-уч метр, иккинчисиники беш метр ва учинчисининг узунлиги 60 метрдан ошади. Самолётнинг жами бўлиб бир ярим мингдан ортиқ бўлаги топилган. Уларнинг учдан бир қисми сув қаъридан тортиб олинган.

Бугун ОАВ экспертлар Ту-154 самолётининг ўзиюрар қурилмасини ёзувини ўқишга муваффақ бўлишганини хабар қилди. Ёзувдан маълум бўлишича, ҳалокатга қанот тизимидаги ёпгичларнинг ишламай қолганлиги сабаб бўлган.

Хусусан, учувчилар кабинасидаги суҳбат "Ёпгичлар!" деган қичқириқ билан поёнига етади. Сўнгра эса "Командир, қулаяпмиз!" деган сўзлар янграйди.

Якшанба куни эрталаб Россия мудофаа вазирлигининг Сурияга йўл олган Ту-154 самолёти ҳалокатга учради. Самолётда 92 киши бўлиб, улар орасида Александров номидаги ансамблнинг 64 аъзоси, Биринчи канал, НТВ ва "Звезда" каналларининг 9 журналисти ҳамда "Адолатли ёрдам" хайрия фондининг раҳбари, Доктор Лиза номи билан танилган Елизавета Глинка бор эди.

Асосий мавзулар