23:39 19 Феврал 2017
Эфир
Қишги йўл. Архив сурат

Тюменда фожеали автопойга видеога туширилди

© Sputnik/ Максим Богодвид
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
40101

Тюменда музли йўл устида икки автомобил пойга уюштириб бири аварияга учради. Бўлиб ўтган воқеа автомобиллардан бирига ўрнатилган видеорегистраторга ёзиб борилади.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россиянинг Тюмен шаҳрида музли йўлда уюштирилган автопойга ҳалокат билан якунланди, РИА Новости Tyumen Times хабарига асосан.

Ушбу йилнинг 7 январида Тюменда Audi ва Range Rover автомобиллар пойга уюштиришади. Ҳаво ҳарорати минус 30, йўл усти муз билан қоплангани ҳам уларни тўхтата олмайди. Устига устак пойга шаҳар ичида уюштирилади. 

Пойгада Range Rover тезлигини 165 км/соатдан ошириб Audiдан ўзиб кетади, лекин шундан кейин бошқарувини йўқотади. Range Rover катта тезликда йўл четига чиқиб кетиб тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган симёғочга бориб урилади. Оқибатда йўлтанламаснинг 37 ёшли ҳайдовчиси ва унинг 35 ёшли рафиқаси қурбон бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, уларнинг уч нафар фарзандлари энди ота-онасиз қолган.