13:03 28 Март 2017
Эфир
Москва метрополитени, архив сурат

ОАВ: қирғизистонлик Ўзбекистон фуқаросини поезд тагига итариб юборди

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
117913

Куни кеча Петербург метросида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. ОАВларда маълум қилинишича, ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлмаган. Уни поезд тагига Қирғизистон фуқароси итариб юборган

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси ўлимида Қирғизистон фуқароси гумонланмоқда, аммо ҳозирга қадар бу хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан тасдиқлангани йўқ, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

"Санкт-Петербургда бир эркак ўз танишини яқинлашиб келаётган поезд тагига итариб юборди", — деб хабар қилинган Россия Тергов Қўмитаси расмий сайтида.

Ушбу ҳодиса 10 январ куни эрталаб Москва метрополитенининг "Александр Невский майдони" станцияси платформасида юз берган. 22 яшар йигитлар ўртасида можаро юз берган, жанжал давомида уларнинг бири иккинчисисни яқинлашиб келаётган поезд тагига итариб юборган. Рельсга қулаб тушган ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган. Гумонланувчи эса қўлга олинган.

Ўзбекистонлик йигитни поезд тагига итариб юборган — қирғизистонлик бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот-хизмати ҳозирда ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан аниқлаштирилаётгани ҳақида хабар қилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105 — "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Теглар:
бахтсиз ҳодиса, метро

Асосий мавзулар