22:47 24 Феврал 2017
Эфир
Тошкентдаги ЙТҲ

Тошкент марказида енгил автомобил чет элликни уриб юборди

Sputnik / Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
71901

Жабрланувчи белгиланмаган жойда кўчани кесиб ўтаётган бўлган, таъкидланишича у жиддий зарар кўрмаган

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тошкент марказида, Grand Mir Hotel (собиқ "Россия") меҳмонхонаси ёнида енгил автомобил ва йўловчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда авария гувоҳига айланган Sputnik мухбири.

Дтп в Ташкенте
Sputnik / Стрингер
Дтп в Ташкенте

Хабарда таъкидланишича, ҳодиса кеча кечқурун Тошкент вақти билан 19.30да юз берган. "Кобальт" русумидаги автомобил собиқ "Россия" меҳмонхонаси ёнида (кафе ва турли тамаддихоналар кўплиги туфайли халқ орасида бу жой "маст кўча" деб номланади)тасодифан йўловчини уриб кетди. Жабрдийда эса чет эл фуқароси бўлиб чиқди.

Ҳодиса юз бериши билан атрофда томошабинлар кўпайди, бу эса тирбандлик юзага келишига сабаб бўлди, деб хабар қилган мухбир. "Халқ оёғини ушлаб вой-войлаб ётган жабрланувчини чор томондан ўраб олди", — деб таъкидлайди гувоҳ.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, автомобил томонидан туртиб юборилган шахс ё Хитой ёки Корея фуқароси. У ўз ҳамроҳлари билан биргаликда йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойда кесиб ўтган. Бир неча қатор машиналар оқимида амаллаб йўлини топиб кетаётганлардан бири эса барибир автомобил ғилдираклари остида қолган. Зарба оқибатида "Кобальт"нинг олдинги ўнг чироғи чил-парчин бўлган. Жабрланувчи эса жиддий жароҳатланмаган, аммо унинг ўзини тутишидан тўқнашув туфайли унинг чап оёғи лат еганини англаш мумкин эди.

Дтп в Ташкенте
Sputnik / Стрингер
Дтп в Ташкенте

Аварияни ҳайдовчининг ўзи қуйидагича изоҳлаган:

"Мен у қандай қилиб кўчадан кесиб ўтаётганини сезганим йўқ, ҳатто. Худдики, ернинг остидан пайдо бўлгандек бўлди. Мен шу оннинг ўзидаёқ тормозни босдим, шу туфайли у машина ғилдираклари остида қолишдан омон қолди. Мен соатига 50 км тезликда келаётган эдим, мана шу чет элликни қаттиқ зарбадан қутқариб қолди", — деб сўзлаган Гасан исмли ҳайдовчи.

Ҳодиса жойига етиб келган "Тез тиббий ёрдам" машинаси жабрланувчини касалхонага олиб кетган. Гасаннинг сўзларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари авария ҳолатини ўз бўлинмаларида ўрганишларини маълум қилганлар.

Теглар:
кобальт, ЙТҲ, авария