22:00 20 Ноябр 2017
Эфир
Баланд пошнали туфли кийган аёл

Маст хонанда баланд пошнали туфлиси билан милиция ходимининг қошини ёрди - Ўш ИИБ

Sputnik / Евгений Одиноков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
143812

Маст ҳолда машина бошқарган аёл милиция ходимлари томонидан тўхтатилгач, ўзини таниқли қўшиқчи сифатида таништирган ва қўйиб юборишмаса, "вазирликдаги акалари"га айтиш билан пўписа қилган

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Таниқли хонанда маст ҳолатда баланд пошнали туфлиси билан милиция ходимининг қошини ёрган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Хабарда таъкидланишича, ярим тун соат 2ларга узоқни ёритувчи фараларни ёқиб келаётган яқин Honda Accord автомобилини тўхтатишмоқчи бўлишган, аммо ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлишга ҳаракат қилган.

"Патрул ходимлари машина ортидан қувиб бориб, тўхтатишганларида, рул қаршисида маст ҳолатдаги аёл ўтирганига гувоҳ бўлишган. Аёл ҳужжатларни тақдим этишдан қатъий бош тортган, ҳақоратли сўзларни ёғдирган ва ўзининг ташриф қоғозини уларга тутқазган. Шу билан бирга у ўзини Ўш шаҳрининг таниқли хонандаси ва "ЎшТв" телеканали мухбири сифатида таништирган. Аёл уни қўйиб юборишмаса, таниш амалдорларига қўнғироқ қилишини айтиб, пўписа қилган", — деб хабар қилган Ўш ИИББ ходими.

Хабарда айтилишича, аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатган. Патрул ходими автомобил эшигини очмоқчи бўлганида, аёл каратэ услубларидан бирини қўллаб, милиция ходимининг қошини ёрган. Жабрланган милиция ходимига тиббий хизмат кўрсатилган.

Аёл устидан Жиноят кодексининг "Безорилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Экспертиза белгиланган.

Милиция хизмати шунингдек, аёл "ЎшТВ"да ишламаслигини аниқлаган.

Асосий мавзулар