22:23 23 Октябр 2017
Эфир
Турсуной Содиқова

Оғир жудолик: Турсуной Содиқова вафот этди

Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
214073

Жаноза 14 январь, аср намозидан сўнг (соат 15:30-16:00) ҳожи онанинг уйлари(Андижон шаҳри)да ўқилиши хабар қилинди

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбек халқи ва адабиёти оғир жудоликка учради. Шоира ва публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова фоний дунёни тарк этди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил Facebook саҳифасида хабар берди.

"Ўзбек адабиёти яна бир оғир жудоликка учради. Оташин шоира, буюк қалб ва юксак иқтидор эгаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, азиз инсон Турсуной Содиқова бу ёруғ оламни тарк этдилар. Муҳатарама опамизнинг ҳақларига дуо қилайлик. Қиёматда юз кўришгунча,!", — деб ёзган шоир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Турсуной Содиқова 1944 йили Андижон вилоятида таваллуд топган. Ёшлик чоғларида оиласи билан Тошкентга кўчиб келган ва ўрта мактабни ҳам шу ерда тамомлаган. 1961-1966 йилларда Тошкент Давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) таҳсил олган.

Турсуной Содиқованинт "Ҳазрати аёл" (1999), "Ёнингдаги бахт" (2000), "Ўғлим, сенга айтаман" (2002) ва бошқа публицистик мақолалар тўпламлари кенг китобхонларнинг олқиш ва эътирофига сазовор бўлган.

Айни вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу қайғули хабар остида ўз ҳамдардликларини ёзиб қолдиришмоқда. Жумладан, Нурилло Ғозиев: "Устознинг жойлари жаннатда бўлсин! Ҳамиша хотирамизда яшайдилар. Чинакам ўзбек онаси, ўзбек шоираси, ўзбекнинг дардкаши эдилар" дея ёзиб қолдирган…

Марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Асосий мавзулар