12:38 17 Октябр 2017
Эфир
Ўт ўчирувчи архив сурат

Қирғизистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришда ёрдамлашди

Пресс-служба МЧС РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
92682

Боткен вилоятидаги ўт ўчириш қисмига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги чегарадош қишлоқдан ёнғин ҳақида чақириқ тушгач, ўт ўчирувчилар зудлик билан ҳодиса жойига етиб боришди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қирғизистон ФВВ Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришда қирғиз ўт ўчирувчилари ҳам қатнашганини хабар қилди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, соат 22:50да Фарғона вилояти Риштон туманидаги қишлоқдаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келган. Соат 23:12да Боткен вилоятидаги ўт ўчириш қисмининг икки машинаси қишлоққа етиб борган.

Бир ярим соат ичида ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди. Уй эгаси Шуҳрат Ёрхонов ва унинг қизлари Дурдона ва Баҳора Умаралиевалар касалхонага ётқизилди.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Асосий мавзулар