17:29 18 Август 2017
Эфир
Қирғиз соми

Ўшда авиаҳалокат жабрдийдалари учун йиғилган пулни ўғирлаб кетишди

© Sputnik Кыргызстан
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
37714

Жиноят содир этганлар ҳозирча қўлга олинмади

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўшда номаълум шахслар Бишкекдаги авиаҳалокатда жабр кўрганлар учун йиғилган 30 минг сом пулни ўғирлаб кетишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон ЎШ ИИБ матбуот хизматига асосланиб.

Йиғилган пул Ўш вилояти Қорасув туманидаги Шарқ қишлоғи ўрамида жойлашган маданият уйидан ўғирлаб кетилган.

"Жиноят 22 январга ўтар кечаси содир этилган. Шунингдек, ноутбук ҳам йўқолган. Пулларни маҳаллий аҳоли тўплаганди, масжиддан ҳам эҳсон қилинганди", — деди милиция вакили.

Жиноят содир этганлар ҳозирча ушланмади.

Илгарироқ ФВВ ҳалокат жабрдийдалари учун 20 миллион сомдан ортиқроқ пул йиғилганини маълум қилганди. Моддий ёрдам кўрсатишни истаган барча жисмоний ва юридик шахслар ҳар қандай валютада махсус ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин.

Ўтган ҳафтада Бишкек шаҳри яқинида Boeing 747 юк самолёти ҳалокатга учради. Истанбулдан Гонконгга учаётган самолёт Бишкекда ёнилғи қуйиши лозим эди. Ҳалокат оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Авиаҳалокатни давлатлараро авиация қўмитаси мутахассислари ўрганишмоқда.

Асосий мавзулар