17:25 18 Август 2017
Эфир
Тожикистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти, архив сурат

Тожикистон: чегарадаги тошбўрон қирғиз депутати буюртмаси билан уюштирилган

© Sputnik/ Валерий Блинов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
31111

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари ходимлари ахборотига асосан, икки давлат чегарасидаги тошбўрон - тожикистонлик фуқароларни чегарага яқин ҳудуддан сиқиб чиқариш ёхуд уларни Қирғизистон фуқаролигини олишга мажбур қилиш мақсадида уюштирилган

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Илгарироқ, қирғиз-тожик чегарасида икки давлат фуқаролари ўртасида можаро юз бергани, низо тошбўронга айлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Тожикистон томон ушбу ҳаракатлар ортида ким турганига ойдинлик киритган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари ходимлари қирғизистонлик депутатни чегарада фитна уюштирганликда айбламоқда", — деб ёзган нашр.

Чегара қўшинлари вакили Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига кўра, можаро Қирғизистондаги Кўк-тош шаҳарчаси маҳаллий кенгаши депутати Розия Усарова буюртмасига асосан амалга оширилган.

"Розия Усарова бундан олдин ҳам бир неча маротаба чегара яқинида уюштирилган фитналар марказида бўлган. Аёлнинг ягона мақсади Тожикистон фуқароларини чегарага яқин ҳудудлардан Сўғд вилояти ичкарисига "сиқиб" чиқариш ёки уларни Қирғизистон фуқаролигини қабул қилишга мажбурлашдан иборат", — деб таъкидлаган Улуғхўжаев.

Тожикистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасидаги оғзаки уруш, тошбўрон билан якунланган. Вазият янада ўткир тус олмаслиги учун икки давлат ҳамкорликда чегара постларини ташкил қилишган.

Тожикистон МХҚ чегара қўшинлари маълумотига кўра, Исфахор шаҳри Самониён жамоата Чоркуҳ аҳоли пунктида футбол учрашувидан уйига қайтаётган уч нафар тожикистонлик бир гуруҳ қирғизистонликлар томонидан калтакланган.

Тожикистонликлар ўз уйларига Қирғизистоннинг Кўк-Тош қишлоғи орқали ўтишлари керак бўлган. Можаро айнан шу ҳудудда юз берган.

Тожик-қирғиз чегараси давомийлиги 1000 километрга яқинни ташкил қилади. Собиқ Иттифоқ барҳам топгач, икки давлат ўртасидаги чегаранинг анчагина қисми белгиланмай қолган. Бу эса чегарада вақти-вақти билан низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Сўнгги уч йил давомида тожик-қирғиз чегарасида ўнлаб ҳодисалар юз берган, ҳатто, қуролли можаролар ҳам бўлган. Қирғизистон чегара хизмати раиси Мирбек Қосимқуловнинг сўзларига кўра, 2016 йилда тўқнашувлар сонини 2 баробар қисқартиришга муваффақ бўлинган.

Теглар:
қирғиз-тожик чегараси, тошбўрон, можаро

Асосий мавзулар