Тошкентда яна бир бор ер қимирлади

© Matt KatzenbergerРабота сейсмографа
Работа сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, ер ости силкинишларининг кучи 2 балга яқинроқни ташкил этган

ТОШКЕНТ, 3 февраль — Sputnik. Бугун соат 9:37да Тошкентда кучсиз зилзила сезилди.

Пойтахт сейсмостанцияси хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ер ости силкинишларининг кучи 2 балга яқинроқни ташкил этган.

Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ ер қимирлаши ҳақида маълумот берди

Олмалиқда (Тошкент вилояти) унинг кучи 2-3 бални ташкил этган. Айни пайтда бошқа шаҳарлар бўйича маълумотлар эълон қилингани йўқ.

Зилзила ўчоғи пойтахтдан 170 км жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Эпицентрда магнитуда 4,9 бални ташкил этган.

"Тошкент" марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23.35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0