08:34 29 Апрел 2017
Эфир
ДТП в Ташкенте

Юнусободдаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлган

© Даракчи
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
17510

Дастлабки хабарда ушбу ЙТҲ оқибатида 7 киши қурбон бўлди дейилган эди, лекин кейинчалик ушбу хабар ўз тасдиғини топмади.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида 9 феврал куни содир бўлган мудҳиш ЙТҲда 4 киши қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига, 9 феврал куни соат 22:30 атрофида, Янги шаҳар ва Янги Юнусобод кўчалари кесишмасида Матиз ва Спарк автомобиллари тўқнашиб кетган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.

Дастлабки суриштирув натижасида, ушбу мудҳиш ЙТҲ "Спарк" автомашинаси ҳайдовчиси, 1989 йилда туғилган Б.М.  Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб, чорраҳага катта тезликда кириб келгани туфайли содир бўлгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки хабарда Sputnik воқеа гувоҳлари сўзларига асосан, ушбу ЙТҲ оқибатида 7 киши қурбон бўлди деб хабар берган эди, лекин кейинчалик ушбу хабар ўз тасдиғини топмади.

Асосий мавзулар