01:38 01 Май 2017
Эфир
панжара ортида

Паркентда пенсионерни талаган босқинчилар ушланди

© Sputnik/ Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
13501

Талончилар 500 минг сўм пул, икки дона Nokia телефони ва бренди ичимлигини олиб чиқиб кетишган

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Уч номаълум шахс Тошкент вилояти Паркент шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйига кириб, 63 ёшли уй бекасини пичоқ билан қўрқитишган.

Сўнгра улар уни уриб, оёқ-қўлларини боғлашган ва 500 минг сўм пул, икки дона Nokia телефони ва бренди ичимлигини олиб чиқиб кетишган.

Ички ишлар ходимлари жиноят содир этганларни "иссиқ изида" қўлга олишди. Улар Паркент шаҳри ва Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахслар бўлиб чиқишди, деб ёзади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар