05:36 23 Октябр 2017
Эфир
INTERPOL

Тошкент Интерполи қидираётган АҚШ фуқароси қўлга олинди

Ҳодисалар
Ҳавола олиш
56401

Тошкент Интерполи 1978 йилда туғилган АҚШ фуқаросини халқаро қидирувга берганди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Грузия полицияси ходимлари Батуми аэропортида Интерпол билан ҳамкорликда Ўзбекистонда терроризмда айбланаётган АҚШ фуқаросини қўлга олдилар, деб хабар берди РИА Новости Грузия ИИВ матбуот хизматига таяниб.

"Тбилиси Интерполи ва ИИВ патруль полициясининг Ажария департаменти "Батуми аэропорти" назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамкорликда ўтказган операция натижасида Батуми аэропортида Тошкент Интерполи томонидан халқаро қидирувда бўлган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган Л.К. қўлга олинди",- дейилади хабарда.

Л.К. Ўзбекистон Жиноят кодексининг терроризм, жиноий уюшма тузиш, қўпорувчилик содир этиш ва ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда эгаллаш моддалари билан айбдор деб топилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда қўлга олинган шахсни экстрадиция қилиш учун зарурий чоралар кўрилмоқда.

Асосий мавзулар