10:52 20 Ноябр 2017
Эфир
Ов милтиғи

Бухорода 21 ёшли йигит ўз қариндошини бехосдан отиб ўлдирди

© Sputnik/ В. Носков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
45121

Отасининг ов милтиғини сўрамасдан олган йигитнинг қилмиши қимматга тушди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Бухоролик 21 ёшли йигит отасининг ов милтиғидан қариндошини отиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилди.

Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 21 ёшли йигит отасидан сўрамасдан "ТОЗ-34" русумли ов милтиғини олади. У овга боришни мўлжаллаганди. Бироқ уйидан унча узоқлашмай туриб "Матиз" автомобилини миниб келаётган қариндоши билан учрашиб қолади.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, улар милтиқни силтаб бир-бири билан ҳазиллашишади. Шу пайт милтиқ отилиб кетади ва "Матиз" ҳайдовчисига тегади. Йигитнинг қариндоши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади.

Йигит тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар