19:48 23 Май 2017
Эфир
ИШИД байроғи

Сахалинда Сурияга кетмоқчи бўлган мигрантлар қўлга олинди

© Sputnik/ Андрей Стенин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
373 0 0

Қўлга олинганлар Россияда анчадан буён ноқонуний яшаб келишган. Улардан бири чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда экстремистик йўналишдаги жиноятлари учун Ўзбекистонда қидирувда бўлган

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Сахалинда "Ислом давлати" сафида Суриядаги жангларда қатнашиш учун кетаётган Марказий Осиёлик бир гуруҳ мигрантлар қўлга олинди, деб хабар берди РИА Новости Россия ФХХ (ФСБ) Сахалин вилояти чегара бошқармасига асосланиб.

"Россия ФХХ Сахалин вилояти чегара бошқармаси Россия ФХХ ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда учинчи давлат орқали Сурияга "Ислом давлати" сафида жанг қилиш учун кетаётган Марказий осиёликлардан иборат гуруҳни фош қилди. Гуруҳ аъзоларидан бири ғоявий етакчи бўлган", — дейилади хабарда.

ФХХнинг маълум қилишича, уларнинг барчаси Россияда анчадан буён ноқонуний яшаб келишган. Улардан бири чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда экстремистик йўналишдаги жиноятлари учун Ўзбекистонда қидирувда бўлган.

Хабар берилишича, қўлга олинган тўрт шахс суд қарорига кўра ўз ватанларига жўнатилган ва чора кўрилиши учун тегишли ҳамкор муассасага топширилган.

Асосий мавзулар