Фарғонада "Дамас" олиб қочган йигит ушланди

© Стрингер"Дамас"
Дамас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машинани Бувайда туманида яшовчи 19 ёшли йигит олиб қочгани маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Фарғона вилоят Бувайда туман ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилган фуқаро ўзига тегишли "Дамас" автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Тошкент вилоятилик 57 ёшли фуқаро автомашинасини Қизил Юлдуз қишлоғи ҳудудида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлди.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашинани олиб қочганликда гумон қилинган шахс ушланди. У Бувайда туманида яшовчи 19 ёшли йигит бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0