07:53 21 Август 2017
Эфир
Пожар в Ташкенте

Чилонзордаги ёнғин содир бўлган бинодан 70 киши қутқарилди

© Kun.uz
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
36521

Ёнғин вақтида ёнғин ўчирувчилар томонидан 70 нафар ишчи-хизматчилар қутқарилиб, шулардан 14 нафари Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда 2 нафар ишчи-хизматчи травматология бўлимига жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлик бошқармаси "KUN.UZ" сайти таҳририяти сўрови асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Чўпон Ота кўчаси 28А-уйда жойлашган маъмурий бинода содир бўлган ёнғин ҳақида махсус хабарнома тақдим этди.

Хабарда билдирилишича, ёнғин Олий хўжалик суди биноси ортида жойлашган "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" Давлат унитар корхонаси ташкилотига тегишли бинода рўй берган.

Бундан олдин манба ушбу ёнғин Олий хўжалик суди биноларидан бирида рўй бергани ҳақида хабар берганди. Бу хабар тасдиқланмади.

2017 йилнинг 23 февраль куни соат 16дан 36 дақиқа ўтганда, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси Чўпон Ота кўчаси 28а-уйда жойлашган, маъмурий бинода ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Пожар в Ташкенте
Чилонзордаги ёнғин

Кўрсатилган манзилга соат 16дан 46 дақиқа ўтганда, Чилонзор тумани ёнғиндан муҳофаза қилувчи 16-ҲЁҲҚдан 2та жанговар ёнғин ўчириш автоэкипажлари етиб борган вақтда, бинонинг 1, 2 ва 3-қаватлари очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлди ҳамда ёрдамга қўшимча ёнғин ўчириш автоэкипажларни чиқарилиши сўралди.

Шунингдек, соат 17дан 13 дақиқа ўтганда, Ёнғин ўчириш раҳбари томонидан 2-махсус чақириқ эълон қилиниб, ёнғин жойига қўшимча равишда Чилонзор туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 17-ҲЁҲҚдан 2та, Яккасарой туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 21-ҲЁХҚдан 2та, Учтепа, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 1,2,6 ва 13-ҲЁҲҚлардан биттадан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ РИОдан 2та жанговар ёнғин ўчириш ва 3та махсус автоэкипажлари йўлланган.

Пожар в Ташкенте
Чилонзордаги ёнғин

Жанговар автоэкипаж шахсий таркиби томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ёнғин 18дан 06 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 18дан 16 дақиқа ўтганда бутунлай ўчирилишига эришилди.

Ушбу, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси Чўпон Ота кўчаси 28а-уйда жойлашган, бино "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" Давлат унитар корхонаси ташкилотига қарашли бўлган, 2006 йилда олди-сотди шартномаси асосида, бинонинг 1, 2 ва 3-қаватлари "Hamza Collektion" МЧЖ томонидан, 4-қавати "ДИ-Ихлос" МЧЖ томонидан ҳамда 5-қавати "Ўрмон хўжалиги лойиҳа институти" томонидан сотиб олинган. Шунингдек, бинонинг шарқий қисмида Тошкент вилояти Прокуратураси жойлашган.

Ёнғин оқибатида маъмурий бинонинг 1, 2, 3-қаватлари тўлиқ 800 кв.метр майдонида ёнган, 4 ва 5-қаватларининг ташқи қисмлари ёнғиндан қисман зарар кўрган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бундан ташқари, ёнғин вақтида ёнғин ўчирувчилар томонидан 70 нафар ишчи-хизматчилар қутқарилиб, шулардан 14 нафари Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда 2 нафар ишчи-хизматчи травматология бўлимига жойлаштирилган (булардан 1 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, аҳволи яхши бўлганидан сўнг уйига юборилган, 1 нафарига умуртқа поғонасининг лат ейиши ташхиси қўйилган). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Ёнғин содир бўлган жойга Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ИИВ ЁХББ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ИИББ, ИИББ ЁХБ раҳбари ва масъул ходими, ЁТЛ ходимлари, ЁЎШ навбатчи гуруҳи, шаҳар ва туман прокуратураси раҳбарлари, туман ИИБ, ИИБ ЁХБ раҳбарлари чиқишган.

Асосий мавзулар