07:53 21 Август 2017
Эфир
Жиноятчилар

Тошкентда одам ўғирлаб, 20 000 доллар талаб қилган тўда ушланди

© Sputnik/ Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
161973

Гуруҳдагилар ўғирлаб кетилган шахснинг белига қўлбола мослама тақиб, уни ўлдириш билан қўрқитган ва 20 000 доллар миқдорида пул талаб қилишган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида одам ўғирлаш жинояти содир этилди, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 4-5 нафар номаълум шахс ниқоб ва қўлқоб кийган ҳолда давлат рақами номаълум бўлган "Нексия-1" русумли автомашинада келиб, "Нексия-2" русумли автомашина ҳайдовчиси, Учтепа туманида яшовчи 43 ёшли фуқарога нисбатан куч ишлатиб, қўлларига пластмассадан ясалган кишан тақиб, бошига ниқоб кийдирган ҳолда автомашинада номаълум томонга олиб кетган.

Сўнг унинг белига қўлбола мослама тақиб, уни ўлдириш билан қўрқитган ва 20 000 доллар миқдорида пул талаб қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 февраль куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган 5 нафар шахс қўлга олинди.

Жиноятда гумонланувчиларнинг бири муқаддам судланган, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1968 йилда туғилган шахс бўлиб, унинг жиноий шерикларидан 2 нафари Паркент туманида яшовчи 1969 йилда ва 1978 йилда туғилган, яна 2 нафари эса пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 1984 ва 1991 йилда туғилган шахслар эканлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида юқорида қайд этилган жиноятни улар 1991 йилда туғилган жиноий шерикларининг "Нексия" русумли автомашинасида содир этгани фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Асосий мавзулар