17:35 18 Август 2017
Эфир
Фарғонаазот  корхонаси

Ҳокимлик: портлашдан "Фарғонаазот" атрофида яшайдиган аҳоли жабрланмади

© Farg’onaazot
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
62714

23 февраль куни Фарғона шаҳридаги "Фарғонаазот" корхонасидаги аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари олиб борилаётган вақтда портлаш юз берди

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Дастлабки маълумотларга қараганда, "Фарғонаазот" корхонаси атрофида жойлашган уйларда истиқомат қилувчи аҳолига зарар етмаган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Фарғона вилоят ҳокимлигидаги манба.

Ҳозирда воқеа жойида махсус ҳукумат комиссияси ҳамда энг кучли мутахассислар иш олиб боришмоқда.

"Аниқ маълумотлар фақат штабда мавжуд. Шунинг учун ҳозир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида аниқ маълумот бериш қийин. Ҳалок бўлганларнинг барчаси корхонада таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар бўлган, атроф-муҳитнинг зарарланиши қайд этилмаган. Қутқарув хизмати тезкорлик билан иш олиб борди, у ерда бир неча босқичли ҳимоя тизими мавжуд, корхонанинг ўз қутқарув хизмати ҳам бор", — деди ҳокимликдаги манба.

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Фарғона шаҳридаги "Фарғонаазот" корхонасидаги аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари олиб борилаётган вақтда портлаш юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида қурбон бўлганлар бор, лекин уларнинг сони айтилмаган.

Ҳодисани ўрганиш бўйича махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Асосий мавзулар