20:51 23 Август 2017
Эфир
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати

Москвада 8 март куни портлаш уюштирмоқчи бўлган Тожикистон фуқароси қўлга олинди

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
65331

Россияга Туркиядан кириб келган Тожикистон фуқароси байрам кунлари ўзини портлатишни режалаштирган. Кирдикорлари фош бўлгач эса, телефонини синдириб, бўйнини қайчи билан кесишга ҳаракат қилган

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тожикистон фуқароси Москвада 8 март байрами куни терактни амалга оширишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон "Известия" нашрига таянган ҳолда.

Хабарга кўра, Россия махсус хизмат ходимлари март ойи бошида Москвадаги аэропортлардан бирида ўтказган текширув тадбири вақтида мамлакатга Истанбулдан кириб келган 23 яшар тожикистонлик Изатилло М.ни қўлга олган.

"Известия" нашри хабарига кўра, эркак савол-жавоб вақтида ўзини Тожикистонга депортация қилишлари ва у ерда уни умрбод қамоқ жазоси кутаётганини билгач, ўзига тегишли уяли телефонни уриб синдиришга ҳаракат қилган, сўнгра қайчини олиб бўйнини кесишга ҳаракат қилган.

Махсус хизмат ходимлари унинг қўлларини қайиришга улгуриб қолишган ва у зудлик билан касалхонага олиб борилган.

Сал кейинроқ Изатилло Сурияда жанг қилгани аён бўлган.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари террорчининг шерикларини аниқлашга ва "мудраётган гуруҳ" ҳаракатларини аниқлаш мақсадида махсус операцияларни ўтказишаётгани хабар қилинмоқда.

Нашрда хабар қилинишича, портловчи қурилмани Изатиллога Москванинг ўзидаёқ етказиб беришлари лозим бўлган.

Россия махсус хизмат ходимлари қўлга олинган шахсни ўзларининг тожикистонлик ҳамкасбларига топширишган.

Асосий мавзулар