Ўзбекистонда ўзига хос "ўлим гуруҳлари" пайдо бўлди

© AP PhotoМилиция патрул машинаси
Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт милиция ходимлари ўсмирларнинг уяли телефонлари ва ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини текшириб, "ўлим гуруҳлари"га аъзолиги аниқланган ёшларга профессионал руҳшуносларни бириктирмоқда

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда "ўлим гуруҳлари" ўйинларига қўшилиш тобора оммалашмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини анча ташвишлантиряпти, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Компьютер ўйинларини яхши кўрадиган болакай - Sputnik Ўзбекистон
Эҳтиёт бўлинг! "Ўлим гуруҳлари" Тошкентгача етиб келди
Мухбирга кўра, Ўзбекистонда бундай хавфли ўйинлар тахминан 2 ойлар олдин пайдо бўлган. Ўйин шартлардан иборат бўлиб, энг сўнгги топшириқ сифатида — иштирокчидан ўз жонига қасд қилиш сўралади. Ўйин иштирокчиларига бу топшириқларни "ўлим гуруҳлари"даги "аноним кураторлар" бериши аниқланган.

Айни вақтда "ўлим гуруҳлари"нинг ўзбекчалаштирилган кўриниши пайдо бўлган. Бу гуруҳлар иштирокчилари ҳаёт учун хавфли топшириқларга жалб қилинмоқда. Ўйиндан мақсад — бордию ўсмир маррагача бора олса, мўмайгина пул эгасига айланади. Аммо ўйин шартлари аҳмоқона ва ҳаёт учун хавфли топшириқлардан иборат бўлади, дейлик, йўллар автомобилларга тўлган маҳал йўлни югуриб кесиб ўтиш, ёхуд ўта баланд жойдан сакраш сингари…

Айни вақтда пойтахт милицияси балоғат ёшига етмаганлар орасида хавфли ўйинлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни ўтказмоқда. Ўсмирларнинг мобил телефонлари ва ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари текшириляпти. Шунингдек, бу ишга шаҳар ҳокимияти, пойтахт прокуратураси, Халқ таълими бош бошқармаси, ўрта махсус касбий таълим бош бошқармаси ва ёшлар "Камолот" ҳаракати жалб қилинган.

Виртуал "ўлим гуруҳлари"га аъзолиги аниқланган ёшларнинг ҳар бири назоратга олиниб, уларга профессионал психологлар бириктирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0