Директорликка жойлаш учун 20 минг доллар сўраган товламачи қўлга олинди

© Пресс-служба ГУ МВД РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание за взятку
Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Санжар Насирдинов пул эвазига "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Андижон кўмир етказувчи" унитар корхонаси директори лавозимига ишга жойлаш таклифини билдирган

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон МХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари билан биргаликда Андижондаги йирик корхоналардан бирига директорликка ишга жойлаш учун 20 минг доллар сўраган товламачини қўлга олдилар. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар берди.

Махсус хизмат вакиллари Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Санжар Насирдинов пул эвазига "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Андижон кўмир етказувчи" унитар корхонаси директори лавозимига ишга жойлаш таклифини бераётгани ҳақида маълумот олдилар.

кишан - Sputnik Ўзбекистон
МХХ товламачи судьяни қўлга олди

"Тезкор ходимлар Насирдиновни қўлга олиш учун махсус операция ташкил қилдилар. "Андижон кўмир етказувчи" корхонасига директорликка даъвогар ролини ўйновчи шахс унга махсус кимёвий ишлов берилган пулни бериши лозим эди. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ресторанлардан бирида товламачи келишилган 20 минг долларни олаётганида қўлга олинди" — деди МХХ вакили.

Суриштирув жараёнида Насирдинов 2015-2016 йилларда "Ўзбеккўмир" АЖ раҳбарларидан бирининг қўллаб-қувватлаши остида Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани бўйича кўмир тақсимлаш ишини ноқонуний тарзда назорат қилиб келган. Бунинг натижасида у сезиларли миқдорда ноқонуний даромадга эришган.

Бош прокуратура Насирдиновга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғади. Ҳозирда унинг шерикларини қидириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда кейинги пайтда ишга ёки олий ўқув юртига олиб киришни ваъда қилиб товламачилик орқали пул ундириш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Мазкур вазиятни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати бундай жиноятларнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар ўтказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0