Самарқандда бир ярим миллиард сўм пулни ўзлаштирган жиноий гуруҳ судланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишруки наручники
руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
13 кишидан иборат гуруҳ ноқонуний молиявий фаолият билан шуғулланган ҳамда давлатга бир ярим миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг 12 нафар шеригини давлат маблағини талон-торож қилганлиги учун турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар берди суддаги манба.

Нарпай туманидаги "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Равшан Турдиев қўл остидаги ходимларидан иборат жиноий гуруҳ ташкил этиб ноқонуний молиявий фаолият билан шуғулланган ҳамда давлат манфаатларига ўта йирик миқдорда зарар етказган.

Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари Р.Турдиев мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда 400та дўкон ва 2 мингта пештахта ижараси ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаганини аниқлашди. У мазкур ҳужжатлар орқали ҳар ойлик мажбурий йиғимларнинг катта қисмини яшириш ва ўзлаштиришга эришган. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам кунлик тўловларни йиғишда худди шу тарзда иш олиб боришган.

Милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ахборот: Самарқандда қотиллик, ўғрилик ва автомобил олиб қочиш жиноятлари ошган

"Бозорнинг 2013-2015 йиллардаги фаолияти текширилганида Р.Турдиев бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан ҳужжатлар сохталаштирилганлиги ва 1,52 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинганлиги, 787 миллион сўмдан ортиқ солиқ йиғимлари қасддан яширилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, бозор маъмурияти маҳаллий органларнинг рухсатисиз автотураргоҳ ташкил этиб, унинг ортидан 142 миллион сўм даромад қилган", — деди суд вакили Sputnik мухбирига.

Р.Турдиев судда ўз айбига иқрор бўлди. Суд ҳукм чиқаришда айбланувчиларнинг келтирилган зарарнинг бир қисмини қоплаганлигини инобатга олди. Жиноий гуруҳ раҳбари 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ҳамда уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. У энг кам иш ҳақининг 310 баравари миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Унинг қўл остидаги 12 нафар шериклари ҳам уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар, энг кам иш ҳақининг 75дан 300 бараваригача жарима тўлашга ҳукм қилиндилар ва беш ярим йилдан олти ярим йилгача муддатларга озодликдан маҳрум этилдилар. Суд барча судланувчилар давлатга етказилган 1,46 миллиард сўмдан ортиқ зарарни жамоавий ҳолда тўлашлари тўғрисида ҳукм чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0