10:28 22 Август 2017
Эфир
Полиция Швеции

Тиррақи бузоқ...

© AFP / JANERIK HENRIKSSON / TT NEWS AGENCY
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
117862

Швецияда 7 апрел куни террорчилик қилиб 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган Рахмат Акилов ўзбекистонлик бўлиб чиқди. Дунёнинг барча газета-ю журналлари телеканаллари Ўзбекистон номини ушбу қотил номи билан ёнма-ён тилга олди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ушбу йилнинг 7 апрел куни Швециянинг Стокҳолм шаҳрида террорчи юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдаган. 4 киши қурбон бўлган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Терактда 15 киши жароҳат олган. Кейин маълум бўлишича ушбу қабиҳ ишда ўзбекистонлик Рахмат Акилов гумон қилинаётган экан.

Рахмат Акилов ким ўзи?

ОАВларда айтилишига кўра у 1978 йилда Самарқандда туғилган Рахматжон Қурбонов экан. Қандайдир сабаларга кўра кейинчалик у имси шарифини ўзгартириб Рахмат Акиловга айланган. Унинг  оиласи тўрт фарзанди бор экан, миллати тожик, касби — пайвандчи экан.

Швецияга қандай келиб қолгани номаълум. Швеция полицияси хабарига кўра, Акилов "Хизб ут-Таҳрир" экстремистик ташкилоти аъзоси экан. Дунёда Ислом халифалигини ўрнатишни мақсад қилган ушбу ташкилот Ўзбекистон, Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган. Швецияда эса — таъқиқланмаган. 

Акиловни таниган кишилар "Интерфакс" агентлигига берган хабарига кўра, Швецияда яшаб юрган вақтларида "Ислом давлати" ёлловчилари таъсирига тушиб қолган, ҳатто Сурия ҳудудига бориб жангарилар сафига қўшилишга уринган. 2015 йилда Акилов Туркия — Сурия чегарасидан ўтмоқчи бўлган вақтда қўлга тушган. Унинг қўлида Швеция қочқинлик ҳужжати бўлгани туфайли у Швецияга депорт қилинган.

Акилов 2014 йилда Швецияда Яшаш гувоҳномаси олиш учун мурожаат қилган, лекин у берган маълумотлари бир бирига мос келмаган. Масалан, бир сафар у Ўзбекистон қамоқхонасида 14 кун, бошқа сафар 20 кун ва учинчи марта 9 кун бўлганман деб хабар берган. Бошқа маълумотларда унинг оиласи гоҳ ўрта ҳол, гоҳ бой бадавлат деб кўрсатилган. Маълумотлар бир-бирига мос келмагани туфайли Швеция миграция хизмати унинг гапларига ишонмаган ва унга рад жавобини берган. Шундан кейин Акилов Швеция ҳудудини 4 ҳафта ичида тарк этиши керак бўлган. Лекин у бундай қилмаган.

Швеция ОАВлари хабарига кўра, рад жавобини олган Акилов яшириниб юришга мажбур бўлган. Ишини йўқотган ва тушкунликка тушиб қолган. Баъзи хабарларга кўра наркотик моддалар қабул қила бошлаган. Акилов Стокҳолм четида жойлашган яширин масжидга бориб турган ва ўша ерда "Ислом давлати" ёлловчилари билан мулоқотда бўлган. Ёлловчилар унга "далда бериб турган".

Aftonbladet хабарига кўра Акилов тез-тез радикал ислом экстремистлари билан мулоқотда бўлган бўлсада, лекин ислом дини борасида чуқур билимга эга бўлмаган. У билан бирга масжидга борган кишилар айтишига қараганда — ҳатто намоз ўқишни ҳам билмаган. Лекин "Сурияда бизнинг мусулмон оға-иниларимиз (ИД жангарилари) тўғри иш қилаяпти" деган гапларни кўп гапирган.

2017 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда Акиловга нисбатан ЖКнинг диний экстремизм, экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш каби бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган ва халқаро қидирувга берилган. 

Яқинда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев чет элга кетиб террорчилар сафига қўшилган Қозоғистон фуқароларини мамлакат фуқаролигидан муҳрум қилиниши ва уларга қайтиб келишга рухсат берилмаслигини хабар қилган эди.

Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам террорчи гуруҳлар томонида туриб турли давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган фуқаролар автоматик тарзда фуқароликдан маҳрум қилинади.  

Ундан кейин Россия прездиденти Владимир Путин Россия фуқаролигини олган (собиқ чет эл фуқароларини) ҳам террорчилар сафига қўшилгани маълум бўлган тақдирда уларга фуқаролик бериш ҳақидаги қарор бекор қилинишини таъкидлади.

Ушбу мудҳиш воқеадан кейин дунёнинг барча газета-ю журналлари, телеканаллари Ўзбекистон номини ушбу қотил номи билан ёнма-ён тилга олди. Албатта, бундай "реклама" Ўзбекистон обрўсини оширмади ва сайёҳларни ҳам жалб қилмади.

Ўзбекистон қонунчилигида ҳам шундай бўлим бор. Унда фуқаро бирор шахс ёки бошқа давлат фойдасига ишлаб жамият ва давлат манффатларига зарар еткизса, у Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин дейилган, лекин амалда ушбу қонун қўлланилгани ҳақида бирор марта хабар қилинмаган.

Агар Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органларида террорчилар сафига қўшилган фуқаролар ҳақида маълумот бўлса, балким, бундайларни имкон қадар тезроқ фуқароликидан чиқариш керакдир? Токи уларнинг қораси Ўзбекистонга соя солмасин…

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1402
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    84
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    167