10:28 22 Август 2017
Эфир
ИД байроғи

Тошкент Стокголмдаги терактда гумонланган Рахмат Акилов "ИД" аъзоси бўлганини тасдиқлади

© Wikipedia/ VOA
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
236 0 0

Жорий йилнинг 7 апрел куни Рахмат Акилов Швециянинг Стокголм шаҳрида террорчи юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдаган. 4 киши қурбон бўлган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тошкент Стокгольмдаги терактда гумонланган Рахмат Акилов "ИД" аъзоси бўлганини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган, — дейилади хабарда.

"Самарқанд ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Стокҳолм шаҳридаги терактни содир этган Оқиловга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши очилган ва Европадаги шерик давлатлардан бирининг махсус хизматига тегишли чора кўриш учун юборилган", деган Комилов.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 7 апрел куни Рахмат Акилов Швециянинг Стокголм шаҳрида террорчи юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдаган. 4 киши қурбон бўлган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Терактда 15 киши жароҳат олган. Кейин маълум бўлишича ушбу қабиҳ ишда ўзбекистонлик Рахмат Акилов гумон қилинаётган экан.

2017 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда Акиловга нисбатан ЖКнинг диний экстремизм, экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш каби бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган ва халқаро қидирувга берилган.

Мавзу бўйича

Тиррақи бузоқ...

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1404
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    84
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    168