Шимолий Корея қай тарзда АҚШга "зарба бериши" ҳақида видео тарқатди

© REUTERS / KCNAШимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Кореяда Америка Қўшма Штатларига ракета ёрдамида зарба берилиши "ўхшатиб кўрсатилган" видеоролик намойиш қилинди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. КХДР АҚШга ракета зарба берилиши "ўхшатиб кўрсатилган" видеони намойиш қилди, деб хабар тарқатди РИА Новости.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда намойиш қилинган видеода янги баллистик ракета учирилиши тасвирланган.

Кадрларда снаряд океан устидан учиб ўтиб, АҚШ шаҳарларидан бирига зарба бериши акс эттирилган. Кейинги кадрларда қабристон фонида ёнаётган Америка байроғи пайдо бўлади.

КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?
Байрамона концертда ракета синовларини кўкларга кўтаргувчи қўшиқлар янграган. Шунингдек, бу синовлар учун масъул Корея халқ армияси стратегик кучларининг Тэпходон бўлинмаси мадҳ этилган.

Қўшиқларни бирини матнида "Тэпходон ракетаси чақмоқ мисоли ва империализмга чақириқ ташлашга тайёр"лиги ҳақида сўзлар бор.

Вашингтон Пхеньянга мавжуд воситалар билан таъсир ўтказишга ва "тинчликни куч билан ўрнатишга" тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Бунга жавобан Шимолий Корея провокацияларга ядро зарбаси билан жавоб қайтаришини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0