01:24 21 Июл 2017
Эфир
Грузоподъемные краны

Калининградда ойлигини ололмаган ўзбекистонлик юк кранига чиқиб олди

© Sputnik/ Владимир Вяткин
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
61412

Тўрт ойдан буён ойлик маошларини олишолмаганидан сўнг ишчилардан бири шундай қарорга келган

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Бугун Гурьев туманида ўзбекистонлик ишчи ойлик маоши чўзилиб кетгани боис юк кранига чиқиб олди ва ундан тушмай туриб олди, деб ёзади yaostrov.ru сайти.

Хабарга кўра, у ва унинг танишлари прокуратурага мурожаат қилишни мўлжаллашмоқда. Уларнинг айтишларича, тўрт ойдан буён ойлик маошларини олишолмагач, ишчилардан бири шундай қарорга келган. Улар Гурьев туманидаги Калининград ИЭС ҳудудида ишлаётган бўлишган.

Хабарда маълум қилинишича, вилоят ҳукумати апрель ойи ҳолатига иш ҳақидан қарздорлик 32 млн рубль эканлигини билдирган.

Асосий мавзулар