10:24 22 Август 2017
Эфир
Жиноятчининг қўлга олиниши

Қўриқлаш хизмати хабар қилади: ўғрилар узоққа қочолмаяпти

© Flickr / Keith Allison
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
335 0 0

Ўзбекистон ИИВ жорий йилнинг март-апрель ойларида қўлга тушган ўғрилар ҳақида ахборот берди. Бировнинг мулкига кўз олайтирган кимсаларни ушлашда мамлакат Қўриқлаш хизмати томонидан ўрнатиладиган "ташвиш тугмаси" катта фойда бермоқда

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 16 апрель куни ярим тунда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ИИБга "Рухшона-Зарафшон" МЧЖга тегишли спиртли ичимликлар савдо дўконидан "Ташвиш хабари" келиб тушган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Сафдорлар Н.Толибов, Д.Эшмуродов ва А.Қодировлар воқеа жойига етиб боришган. Натижада савдо дўконининг захира эшигини бузиб очиб, ўғирлик содир этиб, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилаётган зарафшонлик рус миллатига мансуб, 1992 йилда туғилган фуқаро А. Б ушланган ва шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига топширилган.

Жорий йилнинг 16 март куни кеч соат ўн бирлар атрофида Навоий вилояти Кармана тумани Жалойир Қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро Б.А  шаҳар буюм бозори олди томонидаги автотураргохда турган фуқаро Зарипова Н.нинг қўлидаги сумкасини (ичида 200 АҚШ доллари ва 80 минг сўм пули бўлган) тортиб олиб,  воқеа жойидан қочиб кетаётган вақтида бозор худудида тунги хизматни олиб бораётган ИИБ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бошқармаси катта инспектори майор А.Шарипов ҳамда Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бўлими ходимлари катта сержант П.Жумаев ва сержант Т.Расуловлар томонидан тезкорлик билан ушланган. Жиноятчи Навоий шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига топширилган.

Шунингдек, март ойида Тошкент шаҳар Яшнабод тумани "Гурузлиик" иншоотидан "Ташвиш" хабари келиб тушган. Мазкур ташвиш хабарига асосан Қўриқлаш хизмати тезкор харакатланувчи гурух ходимлари сержант О.А.Собиров, сафдор Н.Ю.Кошкаров, сафдор Н.И.Пўлатовлар воқеа жойига етиб бориб иншоотни кўздан кечиришганда, иншоот атрофи ва эшик ойналари жойидалиги аниқланган. Ходимлар ортга қайтаётган вақтларида бир шубҳали шахс кетаётганини кўриб, уни тўхтатишган. Ўзларини таништириб, ушбу шахсдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўрашганларида, у тўсатдан қочиб кетишга уринган.

Қўлга олинган шахс ИИБ навбатчилик қисмига топширилганда, Миробод тумани яшовчи 1970 йилда туғилган бу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-97-1-қисми билан жиноят содир этиб, қочиб юрганлиги фош бўлган.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1365
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    81
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    163